Чехияда вазирлар ниқобларсиз брифинг ўтказгани учун жаримага тортилди

Чехия социал – демократик партиясининг ҳукмрон коалицияга кирувчи вакиллари 1 апрель куни ҳимоя ниқобларисиз видеобрифинг ўтказгани учун 10 минг крона (400 доллар) жарима тўлайдиган бўлди.

Бу ҳақда “қоидабузарлар” дан бири, бош вазирнинг биринчи ўринбосари ва ички ишлар вазири Ян Гамачек маълум қилди.

Чехия ҳукумати томонидан коронавирус пандемияси ортида эълон қилинган карантин доирасида барча фуқаролар уйдан ташқарида юзда ҳимоя ниқоблари билан юришлари керак, акс ҳолда полиция бу талабни бажармаганлик учун 10 минг кронагача жарима солиши мумкин.

Вазирлар билан брифингда иштирок этган журналистлардан бири улардан нима учун ниқобда эмасликларини сўраган.

“Ўзимни оқламайман, бу хато эди, қоидалар ҳамма учун амал қилади. Шу сабабли мен 10 минг кронани Моtol шифохонасига ҳадя сифатида юбордим”, деб ёзган Гамачек твиттерда. Ўз навбатида брифингнинг яна бир иштирокчиси – Чехия меҳнат вазири Яна Малачова ўзи ва ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлган турмуш ўртоғи учун узр сўрашини ва “Ҳаёт – 90” жамоатчилик ташкилотига 20 минг крона ўтказиб берганини маълум қилган.

Чехияда 12 март кунидан коронавирусга чалинганлар сони ортаётгани сабабли фавқулотда вазият амал қилмоқда . 1 апрелда ҳукумат уни 11 майгача узайтирмоқчилигини маълум қилган. Бу масала бўйича якуний қарорни 7 апрелда парламент чиқариши керак.

Охирги маълумотларга кўра, Чехияда айни вақтда коронавирусга чалинганлар сони 3589 нафарни, вафот этганлар 39 нафарни ташкил қилмоқда.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: