Чехия Европада биринчи бўлиб умуммиллий карантинни бекор қилди

Чехия Европа давлатлари ичида биринчи бўлиб коронавирус пандемияси сабабли киритилган умуммиллий карантинни бекор қилди ва чекловларни юмшатишни бошлади. Бу ҳақда Чехия соғлиқни сақлаш вазири Адам Войтехга таяниб Novinku сайти маълум қилди.

Чехия ҳукумати ёпилган чегараларни очишга қарор қилди ва аҳолининг мамлакат бўйлаб ҳаракатланишига чекловни бекор қилди.

Чехия Европада коронавирус тарқалиши хавфи ҳақида бирнчилардан бўлиб бонг урган. 12 мартдан мамлакатда фавқулодда вазият эълон қилинганди. 16 мартдан эса Чехияга хорижликларнинг кириши тақиқланган, мамлакат фуқаролари эса хорижга чиқарилмаган эди.

Энди чехияликларга жамоат жойларида 10 кишигача йиғилишга рухсат берилди. Ушбу мамлакат фуқаролари ўрнатилган тартибга риоя қилган ҳолда хорижга дам олгани ҳам боришлари мумкин.

Шунингдек, 27 апрелдан автомактаблар, спорт заллари, кутубхоналар, ҳайвонот боғлари ва майдони 2500 квадрат метргача бўлган дўконлар очилишига рухсат берилади.

11 майдан эса савдо марказлари, ресторанлар, кафелар ўз фаолиятини давом эттира олади.

Бироқ Чехия каратиндан чиқиш режасини вазият ривожланишига қараб ўзгартириши ҳам мумкин.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: