Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири ҳам коронавирусга чалинди

Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнкок ҳам коронавирусга чалинди. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида хабар берди.

“Менинг натижаларим ижобий чиқди, яхшиямки, коронавируснинг ёмон белгилари йўқ. Карантиндаман ва уйда ишлаяпман”, – деб ёзди вазир. У аҳолидан уйдан чиқмасликни ва шифокорларнинг маслаҳатларига қатъий амал қилишни сўради.

Маълумот учун олдинроқ мамлакат бош вазири Борис Жонсон ҳам коронавирусга чалинганини маълум қилганди.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: