Буюк Британия бош вазири реанимациядан чиқарилди

Буюк Британия бош вазири    Борис Жонсон коронавирус инфекцияси юқтириб олганлиги боис шифохонага ётқизилган эди. 6 апрель куни унинг соғлиғи ёмонлашганидан сўнг, реанимация бўлимига олинганди. Кеча, 9 апрель куни Борис Жонсон реанимация бўлимидан оддий палатага олинди.

Сўнги кунларда Даунинг Стрит бир неча бор бош вазирнинг аҳволи барқарорлашаётганини айтган эди. Ҳукумат расмийлари Жонсон онгли равишда нафас олмоқда ва у сунъий нафас олиш мосламасига эҳтиёж сезмаётганини таъкидлаганди.

АҚШ Президенти Дональд Трамп бу янгиликка ўз муносабатини билдирди. “Ажойиб янгилик, бош вазир Борис Жонсон ҳозиргина реанимация бўлимидан палатага кўчирилди”, дея изоҳ қолдирган Трамп Тwitter’даги ўзининг расмий саҳифасида.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: