Болгариялик теннисчи Димитров шифохона учун ускуналар харид қилди

Болгариянинг энг номдор спортчиларидан бири, теннис устаси Григор Димитров қадрдон шаҳри – Хасковода жойлашган касалхона учун сунъий равишда ўпкага ҳаво юборувчи аппарат сотиб олди. У айни йўл билан ҳамюртларига коронавирусга қарши курашда кўмак беришга қарор қилди. 

Теннисчи шифохонага совға қилган ускуналар сони ва нархи ҳақида маълумот берилмаган. Бу воқеадан аввалроқ “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Димитар Бербатов ҳам Болгария тиббиёт ассоциациясига хайрия ёрдами ажратган эди.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: