Боқча ёшдаги болалар учун коронавирус ҳақидаги машҳур қўлланма таржима қилинди

Тошкент давлат педагогика университети профессор-ўқитувчилари мактабгача ёшдаги болалар учун COVID-19 ҳақида маълумот берувчи машҳур таълимий қўлланмани таржима қилди. Бу ҳақда университет ректори Алишер Умаров маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Тошкент давлат педагогика университети “Мактабгача таълим” факультети мутахассислари томонидан The Asia Foundation ташаббуси билан Мануэла Молина Сруз томонидан тайёрланган СОВИБООК ўзбек тилига таржима қилинди.СОВИБООК –ота-оналар ва болаларга COVID-19 тўғрисида маълумот берувчи иллюстратив-таълимий қўлланма бўлиб, болалар тилида тайёрланган ва уйда қолиб ўрганиш учун жуда қулай!

Алишер Умаровнинг айтишига кўра, бу қўлланма 3 тоифага бўлинади:

СОВИБООК –7 ёшгача бўлган болалар учун COVID-19 ҳақида маълумот берувчи иллюстратив-таълимий қўлланма;

СОВИБООК –ёш болалар учун коронавирусдан ҳимояланиш усулларини ўргатувчи креатив кўрсатмалар манбаи;

СОВИБООК–20 дан ортиқ тилларга таржима қилинган универсиал қўлланма.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: