БМТ коронавирусга қарши кураш учун 400 млн доллар йиғишга муваффақ бўлди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутеррешнинг таъкидлашича, ташкилотининг гуманитар ёрдам режаси деярли 400 миллион доллардан ошишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, БМТнинг фавқулотда вазиятларда ҳаракат қилиш бўйича жамғармаси 75 миллион доллар ажратган.

“Икки кун олдин олинган маълумотларга кўра, режа 396,5 миллион доллар жамғаришга эришган”, деди Гутерреш.

БМТ бош котиби бундан олдин дунёнинг энг қашшоқ мамлакатларида Covid -19 коронавирус инфекциясига қарши курашни молиялаштириш учун умумий қиймати 2 миллиард долларга тенг бўлган глобал инсонпарварлик ёрдами режаси бошланганини эълон қилган эди.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: