БМТ бош котиби COVID-19 вакцинасини ишлаб чиқиш учун коалиция тузишни таклиф қилди

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш коронавирус вакцинасини ишлаб чиқиш учун глобал коалиция зарурлигини айтди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’ида маълум қилган.

“Бизга COVID-19 га қарши вакцина ишлаб чиқиш учун глобал коалиция керак, ундан барча ва ҳамма жойда фойдаланиш имконияти бўлиши лозим”, –деган у бундай вакцина бутунжаҳон оммавий бойлиги, деб қаралиши лозимлигини таъкидлаган.

Айни пайтда вакцина бир қатор давлатлар, жумладан, АҚШ,Россия, Франция,Буюк Британия ва Хитойда ишлаб чиқилмоқда.

Дунёда биринчи бўлиб COVID-19 коронавирусига қарши вакцина синовдан ўказилган одам америкалик Женнифер Халлер бўлди. Вакцина mRNA-1273-1273 деб номланиб, у Сиэтлдаги Аллергия ва юқумли касалликлар миллий институтида яратилган. Синов учун 45 нафар кўнгилли танлаб олинган. Уларнинг ҳар бирига 28 кун давомида бир хил дозада 2 тадан инъекция қилинади ва улар 2021 йилнинг баҳорига қадар кузатувда бўлади.

Март ойи охирларида Британиядаги hVIVO тадқиқот гуруҳининг коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш ва шунга ўхшаш вирусни юқтириш дастурида иштирок этишга 20 мингдан ортиқ одам рози бўлган. 6 апрель куни Туркияда коронавирусга қарши вакцина ҳайвонларда муваффақиятли тест қилинган.

Аввалроқ австралиялик олимлар коронавирусни 48 соатда бартараф этувчи дорини синовдан ўтказаётгани, Зеленский Украинада коронавирусга қарши вакцинани яратган одамга камида 1 миллион доллар мукофот беришини ваъда қилгани ҳақида хабар берилган эди.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: