Bloomberg: Дунё бўйлаб кофе етишмовчилиги юзага келиши мумкин

Bloomberg нашрига кўра, иш соатларнинг камайиши, банкларнинг ёпилганлиги, транспорт хизматларининг камайиши ва ишчиларнинг касаллик қўрқувлари сабабли, дунёдаги барча кофеларнинг 75 фоизини ишлаб чиқарадиган Колумбия, Бразилия ва Перуда кофе доналарини тўплаш учун етарлича инсон топилмаслиги мумкин.

Яқин кунларда йиғим терим мавсуми бошланади, лекин кўплаб ишчилар касаллик хавфи ва кам маошлар сабабли далалардан кетишмоқда. Ишлаб чиқариш учун етарли миқдорда кофе доналари бўлмаганлиги сабабли аввалги йилларда ғамлаб қўйилган маҳсулотларни ишлатиш аввалдан тахмин қилинган эди. Аммо дунё бўйлаб кофега бўлган катта талаб сабабли улар ҳам камайганлиги маълум бўлган.

Маълумот учун сўнги кунларда бир қоп қаҳва нархи 130 долларгача ошган. Нархлар яқин кунларда яна ҳам ошиши мумкин.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: