Бир йўла тўртта бемор ўпкасига ҳаво берадиган аппарат яратилди

Россия Федераль тиббий – биология агентлигида ўпкани сунъий шамоллатадиган янги аппарат намунаси яратилди. Ушбу аппарат бир вақтнинг ўзида тўртта беморнинг ўпкасига ҳаво беради. Агентлик раҳбари Вераника Скворцова мамлакат телевидениясининг биринчи канали орқали чиқиш қилиб, шу ҳақда маълум қилди.

Унинг айтишича, мазкур тизим шу каби хорижий аппаратлардан шуниси билан фарқ қиладики, унда бактерицидли фильтрлар ўрнатилган ва у беморлар бир вақтда аппаратга уланган пайтда бир – бирига касалликни юқтирмайди.

“Душанбадан бошлаб аппаратни ишлаб чиқаришни бошлаймиз, апрель ойида 80 минг комплект ишлаб чиқарилади”, – деди Скворцова.

Шунингдек, у ҳозирда Россия Федераль тиббий – биология агентлигида коронавирусга қарши етти турдаги вакцина мавжудлигини таъкидлади. Бироқ, ушбу вакциналар камида 11 ойдан кейин қўллашга тайёр бўлади.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: