Биолог COVID-19 билан касалланганларнинг аксариятида иммунитет пайдо бўлмаслик сабабини тушунтирди

Кучли ва узоқ сақланиб қоладиган иммунитет COVID-19 билан касалланган беморларнинг фақатгина етти-саккиз фоизида шаклланади, кўпинча энг барқарор иммунитет касалликнинг оғир шаклига чалинган беморларда пайдо бўлади. Бу ҳақда АҚШдаги GMU тизимли биология мактаби профессори, биология фанлари доктори Анча Баранова маълум қилди.

"Бизда касалликка чалинган шундай одамлар борки, уларнинг аксариятида иситма чиқиши ҳамда йўтал бор, бироқ уларда антитаначалар йўқ. Бу эса улар инсон организмининг вирусга тезкор реакцияси натижасида пайдо бўладиган инферонлар ёрдамида инфекциядан халос бўлишганини англатади. Бу ҳолда инферонларнинг ўзлари енгади ва антитаначалар ҳосил бўлмайди ва иммунитет ҳам шаклланмайди", - дейди Баранова.

Биологнинг сўзларига кўра, антитаначалар ва яхши иммунитетга эга беморлар жуда озчиликни ташкил қилади.

"Бизда жуда кучли иммунитетга эга бўлган супер одамлар бор, уларнинг антитаначалари плазма билан касалланган бошқа беморларни даволаш учун ишлатилиши мумкин, бу амалга оширилмоқда", - дея қўшимча қилди Баранова.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: