Билиб қўйинг:ҳар қандай юқори иситма коронавирус деганими?

37 даражадан юқори ҳарорат одамда коронавирус инфекцияси борлигини англатмайди, аммо бу шифокорга учрашиш учун етарли сабабдир, деди Россия Марказий Эпидемиология илмий- тадқиқот институти директори маслаҳатчиси, 2- сонли Москва юқумли клиник шифохонасининг етакчи мутахассиси, академик Виктор Малеев.

“37 дан юқори ҳарорат шифокорга учрашиш кераклигини билдиради. Аммо бу одамда коронавирус инфекцияси бор дегани эмас”, деди Малеев РИА Новости билан суҳбатида.

У ҳарорат бошқа патологияларнинг аломати бўлиши мумкинлигини, шунинг учун ҳолатни баҳолаш учун шифокор билан маслаҳатлашиш кераклигини таъкидлади.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: