Беларусда 301 нафар тиббиёт ходимига коронавирус юққан

Беларусда 301 нафар тиббиёт ходимида коронавирус аниқланди, деб хабар берди “TUT.by”.

Соғлиқни сақлаш ходимларининг аксариятида касаллик аломатларсиз ўтяпти, уларнинг ҳеч бири сунъий нафас бериш қурилмаларига уланмаган.

Беларусь соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот беришича, мамлакатда коронавирус пандемияси бошланганидан бери 2226 та юқтириш ҳолати қайд этилди. Соғайиб кетганлар –172 нафар, вафот этганлар – 23 нафар.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мамлакатдаги миссияси раҳбари касаллар сони кескин ошиши мумкинлигидан огоҳлантирди, чунки Беларусда коронавирус ривожланишнинг янги босқичига чиқди.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: