“Бавария” 24 соат ичида 100 мингта ниқоб сотди

Германиянинг “Бавария” футбол клуби ўзининг расмий сайти орқали 24 соат ичида клуб рамзи туширилган 100 мингта тиббий ниқоб сотганини маълум қилди.

“Жуда катта талаб туфайли келиб чиқаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Чунки ҳозирги вақтда етказиб бериш муддати одатдагидан сал чўзилиб кетиши мумкин”,-дейилади хабарда.

Ниқобларни сотишдан тушган барча маблағлар коронавирусга қарши курашаётган ташкилотларга юборилади.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: