Бассейн ва сув ҳавзалари орқали коронавирус юқтириб олиш эҳтимоли борми?

Денгиз сувида чўмилиш, шунингдек, бассейнлар, СПА-салонларига бориш орқали коронавирус юқтириб олиш эҳтимоли кам. «РИА Новости»нинг ёзишича, Испаниянинг Илмий тадқиқотлар бўйича олий кенгаши (CSIC) шундай хулосаларни билдирган. Тадқиқот натижалари ташкилот порталида эълон қилинган.

Таъкидланишича, денгиз сувида мавжуд бўлган туз ва эритиш эффектлари биргаликда вирусни фаолсизлантиради. Бассейнлар ва СПА-салонларда эса вирусни йўқ қилувчи дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланилади. Бундан ташқари, сауна ва ҳаммомларда ҳаво ҳарорати 60 даражадан юқори бўлади, бу ҳам вирус ўлишига таъсир кўрсатади.

Бироқ дарёлар, кўллар, чучук сувлар ва тозаланмаган сув ҳавзаларида вируснинг омон қолиш эҳтимоли юқори бўлади ва шу сабабли у ерларга борганда эҳтиёт чораларини кўриш лозим.

Олимларнинг таъкидлашича, қуруқликда —  пляжда ёки сув ҳавзалари соҳилида коронавирус юқтириш хавфи бўлиши мумкин. Аммо тадқиқот муаллифлари денгиз сувларидаги тузнинг, қуёш ултрабинафша нурларининг ва қумни қиздирувчи юқори ҳароратнинг биргаликдаги таъсири ҳам вирусни ўлдириши мумкин, деб тахмин қилмоқда.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: