Бангкокда Covid -19 туфайли алкоголь маҳсулотлари сотиш тақиқланди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида 10-20 апрель кунлари Covid-19 эпедемиясига қарши кураш чора-тадбирлари доирасида мегаполис ҳудудида алкоголь маҳсулотлари сотиш тақиқланди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот котиби Ратчад Тханадирек ўз твиттерида ёзиб қолдирди.

Мамлакатнинг 10 та вилояти ҳамда Чиангмай шаҳрида бу тақиқ аллақачон кучга кирган. Тақиқ шартлари ҳамма вилоятларда ҳам бир хил эмас.

Таиланд маъмуриятининг фикрига кўра спиртли ичимликларни сотишни тақиқлаш зиёфатлар, тўйлар, туғилган кунлар ва алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш билан боғлиқ бошқа маросимларнинг камайишига олиб келди.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: