Банан ёки сут маҳсулотлари орқали коронавирус юқадими?

- Коронавирус озиқ-овқат, мева-сабзавот ёки гўшт маҳсулотлари орқали юқмайди, – дейди Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов. –Фақатгина харид қилган маҳсулотингизнинг сақланиш муддатига эътибор қилинг. Пашша ёки чивиндан юқиши ҳам ҳозирга қадар кузатилмаган.

Айни вақтда егуликларни уйга етказиб бериш оммалашди. Шу боис айтиш керакки, озиқ-овқатни тайёрлашда бевосита банд бўлган фуқароларда, албатта тиббий дафтарча бўлиш керак. Қадоқланган ҳолда етказиб беришда иштирок этаётган ҳайдовчи ёки курьердан бу талаб этилмайди.

Хонадонларни вирусдан ҳимоя қилишда уйларни хлор билан тозалаб туриш, яхши самара беради.

Юртимизда коронавирусга чалинганларни текшириш учун занжир реакциясидан фойдаланилгани учун таҳлилларнинг натижаси чиқиши учун 6-8 соат вақт керак бўлади.

Кўриб турибсиз, ҳозирда бу инфекциядан тузалаётганлар сони ортиб бормоқда. Биз айни вақтда хитойлик ҳамкасбларимизнинг тажрибасини ўрганиб чиқдик. Ва бугун биз тузалганларнинг қон зардобидан фойдаланишга тайёрмиз.

Бироқ бунга эҳтиёж бўлгани йўқ. Эришаётган натижаларимизга эса карантиннинг вақтида бошлангани ва тартиб асосида бўлаётгани.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: