БААда ерга ниқоб ва қўлқоп ташлаганлар жаримага тортиляпти

Абу-Даби полициясининг маълум қилишича,автомобилнинг ойнасидан ҳимоя ниқоби ёки қўлқопни отган ҳайдовчиларига 1000 дирҳам (273 АҚШ доллари) жарима солинади.

Полициячилар бундай чиқиндилар нафақат атроф муҳитни ифлослантириши, балки бошқа фуқаролар саломатлигига хавф туғдириши, хусусан, коронавирус тарқалишига сабаб бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Шунинг учун ҳимоя ниқоблари ва қўлқопларни полиэтилен халтага солган ҳолда, хавфсиз шаклда утилизация қилиш, сўнг қўлни совунлаб ювиш маслаҳат берилмоқда.

Ҳимоя ниқобини ва қўлқопини ерга отган ҳайдовчиларга БАА полицияси ходимлари тамонидан жарима солишдан ташқари уларнинг ҳисобига 6 балли жарима ҳам ёзилмоқда.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: