БАА клубида ўйнайдиган ўзбек футболчиси қишлоқдошлари учун катта хайрия қилмоқчи

Айни дамда бутун дунё бўйлаб тарқалиб бораётган коронавирус пандемиясига қарши курашга ўзининг саховатли иши билан Отабек Шукуров ҳам қўшилди.

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда “Шаржа” клуби аъзоси Отабек Шукуров ўзи туғилиб ўсган Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманидаги кам таъминланган оилаларга ёрдам қўлини чўзишга бел боғлади.

Championat.asia нашрининг ёзишича, Чироқчи туманидаги маҳаллаларда истиқомат қиладиган ва карантин даврида ишсиз қолган ҳамюртларига Отабек Шукуров беғараз ёрдам қўлини узатмоқчи. Бугун футболчи Чироқчи бозоридан кунлик эҳтиёж учун керак бўладиган 100 миллион сўмликка яқин маҳсулотларни (картошка, гўшт, пиёз, ун-ёғ ва ҳоказо) харид қилган ва эртага уни эҳтиёжманд оилаларга тарқатишни бошлайди.

Саховатли ишга қўл урган ва ўзбек футболчилари ичида биринчилардан бўлиб ташаббускорлик қилган Отабек Шукуровга баракалла деймиз, тасанно!


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: