Аёлнинг кўз ёшларида коронавирус аниқланди

Италиянинг Ладзаро Спалланцани номидаги юқумли касалликлар миллий институти инфекция юқтириб олган аёлнинг кўз ёшларида коронавирусни аниқлади. Бу борадаги тадқиқот натижалари Annals of Internal Medicine журналида чоп этилди. Бу ҳақда “Дарё” ёзмоқда.

            COVID-19 изларини топишга Ухандан январь охирларида қайтиб келган 65 ёшли италиялик аёл ёрдам берган. Шифохонага ётқизилганидан уч кун ўтиб, унда конюктивит (кўз шиллиқ қаватининг яллиғланиши) пайдо бўлган ва шифокорлар кўз шох пардасидан шиллиқ намуналарини олган.

            Таъкидланишича, аёлнинг кўз ёшларида вирус РНКси борлиги маълум бўлган. Бундан ташқари, уч ҳафтагача кўз ёши суюқлигида коронавирус изи кетмаган. Бу вақт орасида вирус зарралари сони камайган.

            Шунингдек, мутахассисларнинг қайд этишича, бурун ва томоқдаги шиллиқ намуналари қониқарсиз натижа кўрсатган тақдирда ҳам кўз шиллиқ қаватининг тестлари инсонда коронавирус борлиги бўйича ижобий натижаларни бериши мумкин.

            Ушбу маълумотлар шуни кўрсатадики, кўзлар инфекция тарқалишининг потенциал манбаси бўлиши мумкин.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: