Автомобиль бошқараётганда ниқоб тақиш шартми?

25 март кунидан Ўзбекистонда тиббиёт ниқобисиз юрганларни жаримага тортиш бошланди. Кўпчиликда “ автомобилда юрганда ҳам ниқоб тақиш керакми?”, деган савол туғилди. Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов навбатдаги брифинг чоғида автомобиль бошқарувида тиббий ниқоб тақиш шартлари тўғрисида маълумот берди.

“ Сиз ўз автомобилингизни бошқараётганда тиббий ниқобсиз бўлишингиз мумкин, агар машинада бошқа йўловчи бўлмаса. Агар таксида йўловчи бўлса ҳайдовчи тиббий ниқобда бўлиши шарт.

Агар машинадаги йўловчи қариндошингиз ёки яқин одамингиз бўлса, ақл билан иш тутиш керак. Масалан, мен ҳозир ниқобдаман, чунки бу ерда одамлар кўп.

Жамоат жойларида ҳамиша бошқа одамлар бўлади ва тиббий ниқоб тақиш шарт”, деди Шоҳруҳ Ғиёсов.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: