Австралияда коронавирусли алоқани кўрсатадиган илова жуда тез оммавийлашмоқда

Ҳукумат томонидан тақдим этилгач, бир миллиондан ортиқ австралияликлар бир неча соат ичида коронавирусли бемор билан алоқа қилганини кўрсатадиган иловани юклаб олдилар.

COVIDSafe иловаси Bluetooth сигналидан фойдаланиб, 1.5м масофада жойлашган бошқа бир фойдаланувчи билан “рақамли алоқада бўлиш “ учун маълумотлар алмашади. Кейин илова ушбу контактни қайд қилади ва шифрлайди.

Фойдаланувчи коронавирус аниқланган бошқа фойдаланувчи билан 15 дақиқадан кўпроқ вақт давомида яқин алоқада бўлишган бўлса, илова бу ҳақда унга хабар беради.

Сингапурда ишлаб чиқилган илова маҳаллий вақт билан 18.00да тақдим қилинди. Соғликни сақлаш вазири Грег Ҳант дастурни юклаб олганини маълум қилди.

“Соат 22:30да 1 миллион австралияликлар ушбу дастурни юклаб олди ва рўйхатдан ўтказди-илтимос, бизга қўшилинг ва ўзимизни, оиламизни, бир-биримизни, энг муҳими, бизнинг ҳамшираларимиз ва шифокорларимизни ҳимоя қилишга ёрдам беринг”, деб ёзди жаноб Ҳант твиттерда.

Бош вазир Скотт Моррисоннинг сўзларига кўра, агар етарли даражадаги фуқаролар иловадан фойдаланадиган бўлса, карантин қоидалари енгиллаштирилади.

Ҳукумат максимал самарадорлик учун аҳолини қарийб 40 фоизи иловани юклаб олиши кераклигини айтди. Шахсий дахлсизлик борасида эса, ҳукумат фақат соғлиқни сақлаш идоралари илова маълумотлар базасига киришини маълум қилди.

Маълумотлар Австралияда сақланади ва соғлиқни сақлаш вазири “ҳатто суд қарори ҳам" бошқа идораларга киришга рухсат бермайди,деди.

Илова фойдаланувчилардан ўзларининг ёши, уяли рақами, почта коди ва исмларни тақдим этишларини сўрайди.

Ҳукумат барча маълумотлар 21 кундан кейин ёки кимдир иловани телефонидан ўчиргандан сўнг ўчирилишини айтди.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: