Ангела меркель: “карантин қоидаларига риоя қилган ҳар бир киши инсон ҳаётини қутқарган бўлади”

Германия канцлери Ангела Меркель мамлакат фуқароларига коронавирус туфайли мамлакатда жорий этилган карантин қоидаларига риоя қилаётганлари учун ташаккур билдирди, деб ёзмоқда немис матбуоти.

У фуқаролардан уйда қолишлари ва ўрнатилган тартиб-қоидаларга сабр билан амал қилишда давом этишларини сўради. “Янги ўрнатилган тартиб-қоидалар мамлакат ҳаётида бир қанча чекловларни жорий этишга зарурат туғдирди. Деярли ҳар бир киши бу касалликни юқтирмаслик учун ҳукумат чиқарган қонун-қоидаларга риоя қилмоқда. Карантин қоидаларга қатъий риоя қилган ҳар бир киши инсон ҳаётини қутқарган бўлади”, деди ҳукумат раҳбари.

Вирус юқтирганлар сони тобора ортиб бораётганидан ташвишга тушган канцлер, Германияда карантин ҳали давом этишини билдирди.

Германия ҳукумати идораси раҳбари Ҳельге Браун “ Тагесшпигель” билан бўлган суҳбатда карантин муддати давом этишини маълум қилган. У айниқса мамлакатдаги катта ёшли инсонларга алоҳида эътибор қаратилиши лозимлигини таъкидлаган.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: