Ана холос! Мушуклар бир-бирига коронавирус юқтириши мумкин

Коронавирусга чалинган мушуклар, ҳатто COVID-19 аломатлари кузатилмаётган бўлса ҳам соғлом ҳайвонларга вирус юқтириши мумкинлиги аниқланди. Бу ҳақда АҚШнинг Висконсин университети олимлари ўтказган тадқиқот натижаларига таяниб Associated Press хабар бермоқда.

Тадқиқот давомида олимлар учта мушукни одамлардан олинган коронавирус билан касаллантирган. Кейин уларнинг ҳар бири соғлом мушук билан бир жойга қўйилган. Орадан беш кун ўтгач, касалланган мушукларга бириктирилган соғлом мушукларда ҳам вирус аниқланган. Бироқ уларнинг ҳеч бирида COVID-19 аломатлари кузатилмаган.

Олимларнинг фикрича, ушбу тадқиқот натижалари вируснинг мушуклардан одамга юқиши эҳтимолини яна ўрганиб чиқиш лозимлигини кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, Америка ветеренария тиббиёт ассоциацияси (AVMA) ўз баёнотида ҳайвонлар лабораторияда атайин касалланган бўлса ҳам, бу уларнинг табиий муҳитда ҳам шу вирус билан осонликча касалланишини англатмаслигини билдирган.

Ҳайвонларнинг коронавирус юқтириб олгани ҳақида аввал ҳам маълум қилинганди. Хусусан, Нью-Йоркдаги Бронкс ҳайвонот боғида йўлбарс коронавирус юқтириб олганди. Бу — дунёда йўлбарснинг коронавирусга чалиниши билан боғлиқ биринчи ҳолат, АҚШда эса ҳайвоннинг коронавирус юқтириб олгани аниқланган биринчи ҳолат эди. Ҳайвонот боғида йўлбарсга мазкур инфекция уни парваришлаётган ходимдан юққан бўлиши мумкин, деб ҳисобланмоқда.

Кейинчалик Нью-Йорк штатида уйда боқилаётган икки мушукда коронавирус ҳам қайд этилган. Вирус одамдан юққан бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: