Ана холос ! Ҳиндистонда кўчада тупурганлар жаримага тортилади

Ҳиндистонда бундан буён кўчада тупурганлик учун кескин чоралар –жаримадан тортиб бир йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

Ҳукумат фалокат шароитларида ҳаракатланиш тўғрисидаги қонунда кўзда тутилган қоида бузилишлар рўйхатига ўзгартиришлар киритди.

“Вирус томчи йўли орқали юқади ,шунинг учун ҳозирги вазиятда кўчада тупуриш хавфли , жиддий чоралар кучга кириши зарур”,- деб изоҳлади мамлакат ҳукумати бу қарорни .

Шу билан бирга , ОАВ Ҳиндистонда яқинда коронавирусга чалинганлар соғлиқни сақлаш тизими ходимларига қасддан тупурганлиги ҳолатлари юз берганини эслатиб ўтмоқда.    


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: