Америкалик сенатор Рэнд Пол коронавирусдан соғайгач, шифохонада кўнгилли бўлиб ишлай бошлади

Кентукки штатидан республикачи-сенатор бўлган Пол бу ҳақда твиттерда маълум қилган. Сиёсатчи, шунингдек,ҳаммага қўллаб-қувватлов учун миннатдорлик билдирган.

“Мени яна коронавирусга текширишди, натижа-манфий”, деб таъкидлаб ўтган Пол.

Унинг таъкидлашича, у муҳтожларга, жумладан коронавирусга чалинганларга ёрдам бериш учун шифохоналардан бирида кўнгилли бўлиб ишлай бошлаган.

“Биргаликда биз енга оламиз!”, деб айтган сенатор.

Ренд Полнинг касалликка чалингани 23 мартда маълум бўлган.

Аввалроқ Ирландия бош вазири Лео Варадкар коронавирус пандемиясига қарши курашда тиббиётчиларга ёрдам бериш учун ҳафтада бир марта шифокор бўлиб ишлашга қарор қилгани маълум қилинганди.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: