Алишер Усмонов Ўзбекистонга 20 млн доллар ажратди

Россияда истиқомат қилувчи ўзбек миллиардери Алишер Усмонов Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашга 20 миллион доллар маблағ ўтказиб берди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали эфирида маълум қилинди, деб хабар бермоқда “Дарё”.

Ушбу пуллар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Меҳр – шафқат ва саломатлик” фондига ўтказилди.

Хабарга кўра, пуллар Тошкент вилояти Зангиота туманидаги карантин учун махсус касалхонани тиббиёт асбоб – ускуналари билан таъминлашга сарфланади.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов Ўзбекистоннинг “Эл – юрт ҳурмати” ордени соҳиби ҳисобланади.



Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: