Алишер Усмонов карантинни Тошкентда ўтказади

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов коронавирус пандемияси вақтида Тошкентга кўчиб келди. Бу ҳақда у  ”Forbes”га хабар берган.

“Коронавирус пандемияси бизнесга ҳам, жаҳон иқтисодиётига ҳам таъсир қилади. Тадбиркорларнинг нафақат активлари, балки мажбуриятлари ҳам бор. Улар учун вируснинг ўзи ҳам, бозорларни силкитиб юборган ахборот тўлқини ҳам хавфлидир.

Пандемия қаршисида ҳамма тенг, Худо сақласин. Ҳозир энг муҳими – одамлар саломатлиги ва бахти учун дунё давлатлари раҳбарлари ирода кўрсатиб, геосиёсий зиддиятларга қарамай, глобал хавф қаршисида бирлашишлари лозим.

Менга келсак, мен хавф остида бўлганим  сабаб, ўзимнинг тарихий ватаним – Тошкент шаҳрида ўз-ўзимни изоляция қилдим,  дейди Усмонов.

Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: