Академик лицей ўқувчилари учун теледарслар бошланди

UzReport теликаналида академик лицей ўқувчилари учун география, математика ва физика фанларидан теледарслар бошланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги UzReport теликанали ва “International House Tashkent” академик лицейи ўқувчилари учун теледарслар йўлга қўйилди.

Теледарслар коронавирус карантини туфайли эълон қилинган таътил мобайнида ўқувчилар ва талабаларга масофадан билим олиш имкониятини йўлга қўйиш мақсадида тайёрланмоқда.

“Teledars” дам олиш кунларидан ташқари ҳар куни:

·        10.15да география;

·        11.15 да математика;

·        12.15 да физика фанларидан тўғридан тўғри эфирга узатилади.

Шунингдек, дастурни UzReport телеканалининг facebook саҳифаси ва youtube канали орқали бевосита онлайн эфирда кузатиб бориш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг facebook саҳифаси ва youtube каналида танишиш мумкин.

Ҳозирда вазирлик ЎзМТРК ваЎзЭОАВМА тизимидаги теликаналлар орқали талабалар ва ўқувчиларга видео дарсларни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик қилмоқда, дейилади хабарда.

Вазирлик ўз хабарида ўқувчилар ва уларнинг ота оналаридан яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишни сўради.

 

Манба: газета.уз


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: