АҚШда коронавирусга қарши вакцина синовдан ўтказилмоқда

Сиэтлдаги Миллий аллергия ва юқумли касалликлар институти кўнгиллиларда яанги коронавирус вакцинасини синовдан ўтказишни бошлади. Бу ҳақда АиФ хабар бермоқда.

Синов жараёнида 45 киши иштирок этади. Улар ҳар бирига 28 кунлик икки марталик вакцина юборилади.

Вакцина Миллий институт томонидан Массачусетс штатидаги Модерна биотехналогия компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

Вирус инфекциясининг олдини олиш учун ҳозирда тасдиқланган вакциналар мавжуд эмас, аммо америкалик олимлар САРС синдироми ва МЕРС каби коронавирусларининг дастлабки тадқиқотлари туфайли мРНА-1273 ни ишлаб чиқишга муваффақ бўлди.

Олимлар коронавирусни янги турига қарши хавфсиз вакцина бемор аҳоли орасида ўлимнинг олдини олади ва оғир ҳолатлар сонини камайтиради, деб умид қилмоқда.

Коронавирус дорилари бутун дунё бўйлаб ишлаб чиқилмоқда.

Манба: qalampir.uz


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: