АҚШда илк бор уй ҳайвонларида ҳам коронавирус аниқланди

Америка Қўшма Штатларида илк бор уй ҳайвонларида коронавирус инфекцияси қайд этилди.

“АР”ахборот агентлигининг АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлигига таяниб хабар беришича, Нью-Йорк штатидаги иккита уй мушугида COVID-19 аниқланган. Ветеранларнинг сўзларига кўра, мушукларда нафас олиш борасида муаммолар кузатилмоқда, аммо улар тузалиб кетади. Уй ҳайвонлари инфекцияни уйдан ёки қўшниларникидан юқтиргани тахмин қилинмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ҳозирга қадар коронавирусни одамлардан ҳайвонларга ва аксинча ҳайвонлардан одамларга юқиш ҳолати тасдиқланмаган. Олдинроқ, Нью-Йорк шаҳри маъмурияти Бронкс ҳайвонот боғида еттита шер ва йўлбарсда коронавирус инфекцияси аниқланган эди.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: