Коронавирус ҳақида энг сўнги янгиликлар

Россияда COVID-19 вакцинаси одамларда синовдан ўтказилди


Россия Федерациясининг Н.Ф.Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқотлар маркази мутахассислари янги COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши вакцинасини синаб кўрди ва тажриба муваффақиятли ўтди.  

Мексикада коронавирус кўринишидаги дўл ёғди


Мексикада коронавирусга ўхшаш дўл ёғди. Одамлар ушбу дўлни пандемия вақтида уйда ўтириш кераклигини эслатиш мақсадида Тангри юборган, деб қабул қилишган. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.

Уханда ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш ва ейиш тақиқланди


Хитойнинг Ухань ҳукумати ёввойи ҳайвонлар савдосига жиддий чекловлар қўйди. Беш йил давомида ёввойи ҳайвонларни ейиш, кўпайтириш, сотиш, сотиб олиш, реклама қилиш, шунингдек, ов қилиш қатъиян ман этилди.

Ўзбек тадқиқотчиси коронавирусга қарши қурилма яратди


Одатда оламшумул ихтирою кашфиётлар муаллифлари ё АҚШ ёки Европа вакиллари бўлишига одатланиб қолганмиз. Айниқса, беш ойдан буён бутун дунё тождор офатни даф қилолмаётган бир даврда ўзбек мутахассислари коронавирусни жиловлаш йўлини топишгани бироз шубҳали гапдай ҳам туйилиши мумкин. 

100 ёшли британиялик Том Мурга рицарь унвони берилди


Коронавирус билан курашаётган шифокорларга ёрдам бериш учун 33 миллион фунт тўплаган Буюк Британияда яшовчи 100 ёшли уруш фахрийси Томас Мурга рицарь унвони берилди, деб хабар беради BBC.

Коронавирус ҳайвондан одамга ўтиши қайд қилинди


Нидерландия қишлоқ хўжалиги вазири Карола Схаутеннинг парламентга мактубида ёзилишича, Нидерландияда норка – қоракузандан одамга коронавирус ўтиши ҳолати қайд қилинган. Коронавирусга қоракузанлар кўпайтирилувчи ферма ишчиси чалинган.

Коронавирусни “жойида” ўлдирувчи ҳимоя ниқоби ихтиро қилинди


Америкалик олимлар коронавирусни йўқ қиладиган ҳимоя ниқобини ихтиро қилди. У оддий матодан ташкил топган. Ушбу тадқиқот ChemRxiv сайтида эълон қилинди.

Хитой коронавирусни тўхтата оладиган дори ишлаб чиқармоқда


Хитой лабораторияси олимлари антитаначаларга асосланган янги коронавирусга қарши дорини ишлаб чиқмоқдалар. Уларнинг фикрига кўра, дори коронавирус инфекциясининг пандемиясини тўхтата олади. Бу ҳақда "qalampir.uz" ёзмоқда.

Коронавируснинг янги белгилари пайдо бўлди


Кишида ҳид ва таъм сезиш қобилияти йўқолиши коронавирусдан зарарланишнинг расмий белгилари қаторига қўшиладиган бўлди. “Independent” нашрининг ёзишича, Буюк Британия ҳукумати бу ҳақда 18 май куни эълон қилган. 

108 ёшли онахон бир ҳафтада коронавирусни енгди


Яқинда ўзининг 108-баҳорини қаршилаган АҚШ фуқароси оз эмас, кўп эмас бир ҳафта деганда бутун дунёни даҳшатга солган вирус устидан тўлиқ ғалаба қозонди. Пенсионер аёл Сильвия Голдшолл шу тариқа Нью-Жерси штатида ушбу хасталикдан тузалган энг кекса инсонга айланди. Бу ҳақда “People” нашри хабар тарқатган.


Саҳифалар: Олдинги 1 2 3 4 5 6 ... 34 Кейинги
Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: