99 ёшли уруш фахрийси коронавирусга қарши курашга 30 млн фунт стерлинг йиғди

Британиялик 99 ёшли қария , Иккинчи жаҳон уруши фахрийси ўз боғидаги челленж давомида 30 млн фунт стерлинг йиға олди. Қария пулларни коронавирусга қарши курашаётган ташкилотларга ҳайрия қилмоқчи. 30 апрелда 100 ёшини қаршилайдиган Том Мур исмли эркак коронавирусга қарши курашга 30 млн фунт стерлинг йиға олди. Бунинг учун қария 100 ёшга тўлишига қадар 25 метрлик боғини 100 марта айланиб чиқишни ўз зиммасига олган.

Қария карантин киритилиши олдидан жарроҳлик операциясини бошидан ўтказган. Шифокорлар унга тикланиш учун сайр қилишни тавсия қилишган. Бироқ британиялик қария буни фойда билан қилишга қарор қилган.

9 апрелда у ўз боғида деярли 3 км масофани босиб ўтиш бўйича челленж бошлаган ва барча коронавирус пандемиясига қарши курашга бефарқ бўлмаганларни ҳайрия қилишга чақирган.

Қариянинг айтишича, у минг фунт стерлинг йиғишни режалаштирган. Бироқ бу сумма тезда йиғилган. Дастлабки натижадан илҳомланган отахон хайрия суммани 10 минг фунт стерлинггача оширган. Бироқ бу суммани ҳам тезда янгилашга тўғри келган. Қария ҳақида бутун мамлакат хабар топган. У ҳар куни 100лаб миннатдорчилик мактубларини олмоқда.

Айтишларича ўзининг бу хайрли иши туфайли қария Британия шаҳзодаси Уильям ва унинг рафиқаси Кейт Миддлтонларнинг ҳам мақтовига сазовор бўлган.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: