99 ёшли Иккинчи жаҳон уруши фахрийси коронавирусни ҳам енгиб ўтди

Иккинчи жаҳон уруши фахрийси бразилиялик Эрнандо Армелиндо Пивета 99 ёшида коронавирусдан тузалишга муваффақ бўлди. Маълумотларга кўра, Пивета мамлакатнинг коронавирус аниқланган энг кекса фуқароси ҳисобланади.

“Дастлаб, ветеран уйда даволанди. Аммо 6 апрель куни доимий йўтал туфайли шифохонага ётқизилди. Муолажалардан сўнг 14 апрель куни Пивета тиббий муассасадан чиқарилди”, дейди шифокорлардан бири.

Яқин келажакда ветеран коронавирус текширувидан қайта ўтиши керак. Бироқ, шифокорларнинг сўзларига кўра, у тўлиқ соғайган. Уларнинг таъкидлашича, бемор жиддий аломатлар туфайли реанимация бўлимига ётқизилган эди. Лекин унинг аҳволи оғирлашмаган ва унга сунъий нафас бериш қурилмаси керак бўлмаган. Беморда касаллик ўртача ўтган.

Маълумот учун, Эрнандо Армелиндо Пивета–Бразилия экспедицион кучларининг собиқ ходими. Иккинчи жаҳон уруши пайтида Ўртаер денгизидаги жангларида қатнашган.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: