82 ёшли онахон коронавирусни қандай енгди?

Олмаотада истиқомат қиладиган 82 ёшли Нурбаги Капасова COVID -19 дан даволаниб, шу кунларда шифохонадан жавоб олди.

Февраль ойида онахон Нур- Султонга қариндошлари олдига келди. Тўй март ойида бўлиши керак эди. Фавқулодда вазият туфайли тўй бекор қилинди, 22 март куни эса онахон карантинга олинди.

Қариндошларининг бирида коронавирус инфекцияси аниқлангани туфайли онахон пойтахт шифохонасига ётқизилди. Аёл оиласи билан жами ўн киши карантинга олинди.

Шифохонада коронавирусга таҳлил ижобий натижани кўрсатди. Бошида касалликнинг ҳеч қандай аломатлари сезилмади. Бироқ кейинчалик пневмония ва юқори иситма пайдо бўлди.

“Ҳаммаси бўлиб касалхонада 20 кун ётдим. Жуда оғир кунлар бўлди. Шу пайт мен бу ердан умуман чиқмайман, фарзандларим, невараларимни кўрмайман, деб ўйлагандим. Ахир ёшим 82 да. Шифокорлар даволашди, қўлидан келган барча ишни бажаришди. Оллоҳга шукур, ҳаммаси ортда қолди”, – дейди онахон Sputnik Қозоғистон мухбирига.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: