108 ёшли онахон бир ҳафтада коронавирусни енгди

Яқинда ўзининг 108-баҳорини қаршилаган АҚШ фуқароси оз эмас, кўп эмас бир ҳафта деганда бутун дунёни даҳшатга солган вирус устидан тўлиқ ғалаба қозонди. Пенсионер аёл Сильвия Голдшолл шу тариқа Нью-Жерси штатида ушбу хасталикдан тузалган энг кекса инсонга айланди. Бу ҳақда “People” нашри хабар тарқатган.

Маълум бўлишича, Сильвия момо коронавирус инфекциясини қариялар уйида орттириб олган. Уни дарҳол маҳаллий шароитда изоляторга олишган ва шундан сўнг муассаса хизматчилари онахоннинг касаллиги тўғрисида жиянини хабардор қилишган.

Қизиқарли жойи шундаки, орадан яна бир неча кун ўтгач, шифокорлар беморнинг қиз бола жиянига қайта қўнғироқ қилишган ва Голдшолл вирусдан тўлиқ халос бўлганини билдиришган. “Мен хасталикни енгдим, чунки бутун вужудим билан яшаш учун қатъий курашдим”, — дея тан олган хоним.

Ажойиб воқеа муносабати билан Нью-Жерси штати губернатори Фил Мерфи журналистлар билан бўладиган ҳар кунги учрашуви чоғида Сильвия Голдшоллни шахсан табриклади. “У мислсиз руҳий матонат кўрсатди. Онахондан ўрганадиган жиҳатларимиз кўп экан”, — дея пенсионерга узоқ умр, мустаҳкам соғлик тилади амалдор.

Аввалроқ Бразилия фуқароси, 99 ёшли Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси саккиз кунда коронавирусдан даволаниб чиққани эълон қилинганди. Қария касалликнинг енгил шаклини бошидан кечирган, ўпкага сунъий ҳаво юбориш аппаратига эҳтиёж сезмаган, мустақил нафас олган.


Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: