1 суткада 2 миллиондан ортиқ ниқоб ишлаб чиқарилмоқда

“ Ўзтўқимачиликсаноат ” уюшмаси бир кунда 2 миллиондан ортиқ юз ниқоби ишлаб чиқарилаётганини маълум қилди.

“Kun.uz”га маълум қилинишича, коронавирус инфекцияси хавфи пайдо бўлгунга қадар,Ўзбекистон ҳудудида тиббий ниқоб ишлаб чиқарувчи 15 га яқин корхона фаолият юритиб келган. Айни пайтда ушбу кўрсаткич 50 тадан ошди.

“Уюшма таркибидаги гигант тўқимачилик ва тикувчилик корхоналари юз ниқобларини ишлаб чиқаришга мослаштирилмоқда. Уларнинг ишлаб чиқариш қуввати бозор талабини бемалол қондиради”, - дейилади расмий хабарда.

Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Фазлиддин Умаровнинг айтишича, ниқоб ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган.

“Ниқоблар илгари тиббий буюм ҳисобида бўлгани туфайли уларни реализация қилиш солиқ объекти ҳисобланмаган. Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, тиббий ниқоблар фақат аптека эмас, бошқа савдо шахобчаларида ҳам сотилмоқда. Эндиликда ниқоблар нархи ошиб кетмаслиги учун, уларнинг ҚҚСдан озод этилгани сақлаб қолинди”, - дея маълумот берди у.



Ортга қайтиш

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: