Коронавирус ҳақида

Коронавирус ўзи аслида нима?

Коронавируслар – 40 га яқин турдаги вирусларни ўз ичига олган. Бу вируслар фақат ҳайвон, қуш сингари айрим организмларнигина зарарлай олади. Янги турдаги коронавируснинг ҳам деярли барча тури қушлар ва сут эмизувчи ҳайвонлардагина касаллик келтириб чиқаради. Аммо ҳозирги коронавирус ўз кўринишини ўзгартириб, одамни ҳам зарарлай оладиган хусусиятга эга бўлган.

Олдин ҳам коронавирус тарқалгани ростми?

Коронавируслар оиласига мансуб бўлган 3 турдаги вирус ҳайвондан одамларга юқишга муваффақ бўлган. Булар:
  • SARS-CoV туридаги коронавирус 2002-2003- йилларда Хитойда аниқланган. У одамларда атипик пневмония ва ўткир респиратор хасталик кўринишида намоён бўлган. Касаллик сут эмизувчи ҳайвонлардан юққан. Бу вирусга ўша вақтда 8273 киши чалинган ва шулардан 775 киши ҳалок бўлган ( ўлим кўрсаткичи 9, 6 %).
  • Mers- CoV турдаги коронавирус 2014-йилда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида эпидемияга сабаб бўлган. Вирус билан 2494 та одам касалланган ва шундан 858 нафари ҳалок бўлган (ўлим кўрсаткичи 37 %). 2015- йилда эса худди шу вирус Жанубий Кореяда ҳам аниқланган. Бу вақтда 183 киши касалланиб, 33 та бемор ҳалок бўлган. Бу ҳолатда касаллик кенг тарқалишига йўл қўйилмаган.
  • SARS-CoV-2 (“COVID-19”) коронавирус тури 2019-йилда Хитойда биринчи марта қайд этилди ва ҳозир карантинга сабаб бўлаётгани ҳам шу вирус ҳисобланади.

“COVID-19” вируси қандай юқади?

Ҳаво томчи, ҳаво- чанг ва контакт йўллари орқали юқади. Бу нима дегани?
  • Вирус билан касалланган бемор аксирганда, йўталганда ундан ажралган респиратор томчилар (ҳаво орқали);
  • Бемор билан қўл бериб кўришишда қўлга ёпишган вирусли томчилар орқали;
  • Бемор ишлатган дастрўмол, салфетка ва бошқа материаллар орқали;
  • Бемор ушлаган эшик тутқичлари ,зинапоя тўсиқлари, умуман жамоат жойларидаги қўл тегиши мумкин бўлган деярли барча жисмлар орқали.

Беморларда қандай аломатлар кузатилади?

Ўткир респиратор касаллик ва пневмонияга хос бўлган барча белгилар :
  • Қуруқ йўтал;
  • Иситма;
  • Умумий ҳолсизлик;
  • Нафас олишнинг қийинланишиши.
Юқоридаги белгилар асосан 95-98%беморларда кузатилади. 2-3% беморларда қўшимча белгилар бўлиши мумкин:
  • Бурун битиши, бурундан суюқлик оқиши;
  • Ич кетиши;
  • Қорин оғриғи сингари гастроэнтерит белгилари.

Ўзимизга юқтирмаслик учун нима қилишимиз керак?

Ўткир респиратор касаллик ва пневмонияга хос бўлган барча белгилар :
  • Аввало, ваҳимага тушманг;
  • Қўл бериб кўришишни чекланг;
  • Қўлларни тез-тез совунлаб ювиб туринг, айниқса тирноқлар ости ва бармоқлар орасини ҳам яхшилаб ювинг, ювиш муддати 20 сониядан кам бўлмасин;
  • Қўл билан вирус юқиши мукин бўлган кўзлар, бурун ва оғизни ушламанг;
  • Аҳоли гавжум ҳудудларга иложи борича борманг, зарурат бўлмаганда кўчага чиқманг, кафе, ресторан ва бошқа овқатланиш шахобчаларига кирманг;
  • Жамоат жойларида қўл билан ушлаш мумкин бўлган буюмларга иложи борича тегманг;
  • Тўйиб овқатланинг ва вақтида ухланг;
  • Жисмоний ишлар, бадантарбия ва спорт машғулотлари билан шуғулланинг;
  • Кўпгина вируслар каби коронавирус ҳам дезинфекцияловчи эритмаларда ўлади. Уй ва хоналарни , стол, стулларнинг хлорли эритмада тозалаб туринг;
  • Уйга киришда хлорли нам латтага оёқ кийимини артиб киринг;
  • Вирус нафақат ҳаво – томчи, балки контакт усулида ҳам юқади, шу боис қўлларга дезинфекцияловчи, спиртли эритмалар билан ишлов беришни унутманг;
  • Телефон, клавиатура, эшик тутқичлари, лифт тугмалари, дўконлардаги аравалар тутқичлари эпидемиологик жиҳатдан хавфли бўлиши мумкин. Шунинг учун иложи борича уларнинг ушламасликка ҳаракат қилинг. Ушласангиз қўлингизни спиртли гел билан тозаланг, совинлаб ювинг;
  • Қўл бериб сўрашиш ва қучоқлаб кўришишдан чекланинг;
  • Фарзандларингизнинг қўл ювишини доимий назоратга олинг!
  • Уй ҳвйвонларини боқишда, гигена қоидаларига қатъий риоя қилинг!
  • Иситма, йўтал, нафас қисиши ҳолатлари пайдо бўлганда дарҳол шифокорга мурожаат қилинг!
  • Иситма, йўтал, нафас қисиши ҳолатлари пайдо бўлганда дарҳол шифокорга мурожаат қилинг!
  • “COVID -19” коронавирус инфекцияси ва у билан боғлиқ вазият юзасидан қўшимча савол туғилса ССВ ҳузуридаги санитария- эпидемиологик осойишталик агентлигининг (71) 276 – 49-66 ва ССВда ташкил этилган 1003 телеефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Вирус организмда қанча яшаши мумкин?

Хитойлик мутахассисларнинг фикрича, касаллик организмга тушгандан то чиқиб кетгунча камида 37 кун вақт кетади. Шундан 14 куни яширин давр ҳисобланади. Яни вирус юқтирган киши касаллик белгиларини 14 кунгача сезмаслиги мумкин. Лекин бу давр мобайнида у касаллик ташувчи бўлиб ҳисобланади. Яъни ўзи касал юққанини билмай туриб, бошқаларга юқтираверади. Яъни ўзи билмаган ҳолда кўплаб одамларни зарарлаган бўлади. Бу вирус оқсил қобиқ билан қопланган. У қобиқсиз яшай олмайди. Қуёшни ултрабинафша нурлари остида мана шу қобиқ 15 дақиқада; ювиш воситалари таркибидаги актив кимёвий моддалар сабаб эса 20 сонияда емирилади.

Демак, карантинни бузмаслик, хоналарни тез-тез шамоллатиш, кийимларни тоза сақлаш, шахсий гигена қоидаларига риоя қилиш сизни вирусдан ҳимоя қила олади.
Манба: darakchi.uz

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ
тиббий масалалар бўйича Call-марказ
1003

Қуйидаги электрон почта оркали биз билан боғланишингиз мумкин: info@corona-virus.uz

Статистикаларни юбориш: